Фойдаланувчилар томонидан берилган ҳар қандай матнларни ўзбек кирилл алифбосидан - ўзбек лотин алифбосига(ва аксинча) online транслитерация хизмати.
Қизиғи, бизнинг хизматни кўплар ҳар хил номлайди таржимон, конвертер, переводчик, онлайн ўгиргич, крил лотин таржимон, кирилл-лотин таржимон.
Lotin.uz ўзбек тили кирилл алифбосидан лотин алифбосига тўғри ва истисно сўзларни ҳисобга олган транслит хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сон қарорига асосан иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа хат-ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилаётганлиги муносабати бизнинг хизматимиз:
ва бошқа бир соҳа вакилларига ёрдам беради.
Ҳа, албатта. Хабарингиз бор бугунги кунда ўзбек тилида 2 алифбо ҳарфлари мавжуд лотинча ва кириллча, гоҳида лотин алифбосида(ҳарфида) ёзилган матн сўзларини кирилл алифбосига таржима қилиш(транслит қилиш), керак бўлиб қолади. Матнни(текстни) бошидан керакли алифбода теришга кўп вақт кетади, шунинг учун Lotin.uz билан вақтингизни тежаб, матнингизни хоҳлаган алифбоингизга транслитерация қилсангиз бўлади.
Lotin.uz бошқа сайтлардан асосий фарқлари:
Lotin.uz хизматида бундай сўзлар учун истиснолар рўйхати мавжуд, ва у кундан кунга ошиб бормоқда. Шунинг учун кўпгина машҳур бўлган брендлар ёки қисқартмалар транслитерациядан бехато ўтади. Агар қайсидир бренд ёки корхона номини истисноларга қўшиш керак бўлса, бренд сўзини устига босиб, "хатолик ҳақида хабар бериш" функцияси орқали юборинг. Биз доимий ривожланиш тарафдоримиз.
Бу сўз кўп сайтларда ва ёзишмаларда турли хил ёзилади ва ифодаланилади. Масалан: крил, кирил, кирилица, рус ҳарфлари, krill, qiril, qrill, kril, kiril, kirilsa, kirilitsa, kirillsa, krillsa, ruscha harflar ва бошқалар. Бу сўзни энг тўғри ёзилиши: Кирилл ёки Kirill
Интернет саҳифаларнинг баъзиларида: Latin, Латин, Латын ва шунга ўхшаш имлода келтирилгани бор. Тўғри ёзилиши: Lotin ёки Лотин.
Йўқ, лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида ёзамиз, ёки кирилл алифбосига асосланган ўзбек тилида ёзишамиз.
Ҳозирги кунда, сайтимиз фойдаланувчиларга фақатгина онлайн лотин->кирилл ва кирилл->лотин алифбосига ўгириш хизматини кўрсатмоқда. Сайтимиз компьютер ёки мобил телефондан фойдаланиш учун жуда қулай қилиб тузилган.
Lotin.uz сайти доимо тирик организмга ўхшаб, ривожланиб ва мукаммалашиб боради. Бу жараёнга албатта бизнинг фойдаланувчиларимизнинг ёрдами бебаҳо. Фойдаланувчилар транслит сервисимиздан фойдаланиб, унга баҳо беришлиги мумкин ёки "хато ҳақида хабар бериш" функциясини ишлатиб бизга хабар юборишлари мумкин. Бизга юборилган хатолар, мутахассислар билан ўрганилгандан сўнг, сайтга ўзгартиришлар жойлаштирилади.
Сайтимиз 24 соат давомида сизнинг хизматингизга шай. Берган текстларингизни бир зумда лотиндан кириллга ва кириллдан лотинга конвертация(транслитерация) қилиб беради.
Сайтимиз 2019 йилдан бошлаб фойдаланувчиларга ўзбек тили транслит хизматини кўрсатиб келмоқда. Шу вақт оралиғида, сайтимизга 923,500 фойдаланувчи кириб, турли хил матнларни транслитерация қилишган. Ва умид қиламизки, ушбу сон фақат ўсиб боради ва барча фойдаланувчиларимизга ёрдам беради.
Аввалам бор, сайтимиздан фойдаланаётганингиз учун сиздан жуда миннатдормиз. Ҳа, сайтни қўллаб қувватласангиз бўлади, ва барча тўпланган маблағлар сайт ривожи учун қайта тикилади. Бунинг учун 5614 6825 1643 3986 карта рақамига исталган миқдордаги маблағни ўтқазсангиз бўлади.
2026 йил 21 октябрда, Ўзбек тили байрами куни, Президент лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Янги алифбо 28 та ҳарф ва битта тутуқ белгисидан иборат. Тўртта ҳарф ўзгарди: Sh → Ş, Ch → Ç, O‘ → Ö, G‘ → Ğ. Ng алоҳида ҳарф сифатида алифбодан чиқарилди, лекин сўзларнинг ёзилиши ўзгармайди.
Янги алифбо конвертори — матнни эски лотин (sh, ch, o‘, g‘) ёки кирилл ёзувидан янгиланган лотин алифбосига (ş, ç, ö, ğ) автоматик ўгирадиган онлайн восита. Lotin.uz'да бунинг учун «Лотин → Янги лотин» ёки «Кирилл → Янги лотин» йўналишини танланг, матнни қўйинг ва натижани бир зумда олинг.
Матнни Lotin.uz'га қўйинг, иккинчи рўйхатда «Янги лотин»ни танланг ва «Транслит» тугмасини босинг. Хизмат sh → ş, ch → ç, o‘ → ö, g‘ → ğ алмаштиришларини бажаради, истисно сўзлар ва бренд номларини ҳисобга олади. Натижани нусхалаш ёки файл кўринишида юклаб олиш мумкин.
Ҳа. Lotin.uz кирилл матнини аввал амалдаги лотин ёзувига, сўнг янги алифбога ўгиради. Оралиқ босқични қўлда бажариш шарт эмас: «Кирилл → Янги лотин» йўналишини танлаш кифоя.
Ҳа. «Янги лотин → Лотин» йўналиши ş, ç, ö, ğ ҳарфларини sh, ch, o‘, g‘ кўринишига қайтаради. Is'hoq каби сўзларда s ва h ҳарфлари ажратилиб ёзилади, шунда улар sh билан адашмайди. Кириллга қайтариш учун одатдаги «Лотин → Кирилл» йўналишидан фойдаланинг.
Ng алоҳида ҳарф сифатида алифбодан олиб ташланди, аммо сўзларнинг ёзилиши ўзгармайди: «tong», «rang», «ming» сўзлари аввалгидек ёзилади. Шу сабабли конвертор ng бирикмасига тегмайди.
Янги алифбода o‘ ва g‘ ҳарфларидаги белги йўқолади, чунки улар ö ва ğ билан алмашади. Тутуқ белгиси фақат «ma'no», «san'at», «e'lon» каби сўзларда қолади. Lotin.uz конвертация вақтида турли апостроф белгиларини (ʻ ʼ ' ’) ягона тўғри кўринишга келтиради.
Қонун 2026 йил 21 октябрда имзоланди. Ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади: мактаб дарсликлари 2027 йилдан 2031 йилгача янги алифбога ўтказилади, пешлавҳалар ва кўрсаткичлар яроқлилик муддати тугагач алмаштирилади. Аниқ муддатлар расмий эълон қилинган ҳужжатларда белгиланади.
Йўқ. Амалдаги ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучини сақлаб қолади. Уларни янги алифбо сабабли қайта расмийлаштириш талаб қилинмайди.
1993 йилда қабул қилинган биринчи лотин алифбосида Ş, Ç, Õ, Ğ ҳарфлари бўлган, 1995 йилда улар Sh, Ch, O‘, G‘ бирикмаларига алмаштирилган. Янгиланган алифбо ҳар бир товушга битта ҳарф тамойилига қайтади: матн қисқароқ бўлади, sh/s'h каби чалкашликлар йўқолади ва ёзув туркий тиллар алифболарига яқинлашади.
Энг осон йўли — Lotin.uz'да оддий sh, ch, o‘, g‘ билан териб, сўнг янги алифбога ўгириш. Доимий териш учун Windows ва macOS'да туркча (Q) клавиатура жойлашувини қўшинг: унда тўртала ҳарф ҳам мавжуд. Android ва iPhone'да o, g, s, c ҳарфларини босиб туринг — қўшимча белгилар рўйхатида ö, ğ, ş, ç чиқади.
Ҳа. «Файл алифбосини ўгириш» бўлимига 10 MB гача бўлган файлни юкланг ва натижа алифбоси сифатида «Янги лотин»ни танланг. Lotin.uz файлдаги матнни ўгиради, ҳужжат тузилиши сақланади. Расм ичидаги матн ўгирилмайди.
Lotin.uz 2019 йилдан бери ишлайди ва 900 мингдан ортиқ фойдаланувчига хизмат кўрсатган. Асосий фарқлар: истисно сўзлар ва бренд номларининг доимий тўлдириб бориладиган луғати, кирилл ва лотин ўртасида икки томонлама ўгириш, Ц ҳарфи ва фонетик қўшимчаларни тўғри қайта ишлаш, матн ҳажмига чеклов йўқлиги, дастурчилар учун очиқ API ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги интерфейс. Янги алифбо режими ҳам шу базада ишлайди, шунинг учун истиснолар янги ҳарфларда ҳам тўғри чиқади.
Lotin.uz истиснолар луғатидан фойдаланади: брендлар, хорижий номлар ва қисқартмалар ўгиришда сақланади. Агар бирор ном нотўғри ўгирилган бўлса, «Хатолик ҳақида хабар бериш» орқали юборинг, мутахассислар текшириб, луғатга қўшади.
Ҳа. Lotin.uz API'да янги алифбога ўгириш учун алоҳида режим мавжуд. Сайтингиз, иловангиз ёки маълумотлар базасидаги матнларни оммавий равишда ş, ç, ö, ğ ҳарфларига ўтказиш учун ундан фойдаланинг. Ҳужжатлар lotin.uz/docs саҳифасида.
Lotin.uz киритилган матнларни эълон қилмайди ва учинчи шахсларга бермайди. Матн фақат ўгириш учун қайта ишланади.