FAQ — Кўп бериладиган саволлар

Lotin.uz ўзи нима?

Фойдаланувчилар томонидан берилган ҳар қандай матнларни ўзбек кирилл алифбосидан - ўзбек лотин алифбосига(ва аксинча) online транслитерация хизмати.
Қизиғи, бизнинг хизматни кўплар ҳар хил номлайди таржимон, конвертер, переводчик, онлайн ўгиргич, kril lotin tarjimon, kirill-lotin tarjimon.
Lotin.uz ўзбек тили кирилл алифбосидан лотин алифбосига тўғри ва истисно сўзларни ҳисобга олган транслит хизмати.

Кириллдан-лотинга ва лотиндан-кириллга ўгириш хизмати кимлар учун керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сон қарорига асосан иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа хат-ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилаётганлиги муносабати бизнинг хизматимиз:

  • вазирликлар,
  • ташкилотлар,
  • корхоналар ходимларининг ўзаро езишмалари,
  • корхоналараро ёзишмаларини олиб боришлари,
  • фуқаролар 

ва бошқа бир соҳа вакилларига ёрдам беради.

Ишхонамиз раҳбари кирилл алифбосида хат тайёрлаб, менга вазирликка юборишни буюрди, Lotin.uz менга алифбони ўгирувчи хизмат кўрсата оладими?

Ҳа, албатта. Хабарингиз бор бугунги кунда ўзбек тилида 2 алифбо ҳарфлари мавжуд лотинча ва кириллча, гоҳида лотин алифбосида(ҳарфида) ёзилган матн сўзларини кирилл алифбосига таржима қилиш(транслит қилиш), керак бўлиб қолади. Матнни(текстни) бошидан керакли алифбода теришга кўп вақт кетади, шунинг учун Lotin.uz билан вақтингизни тежаб, матнингизни хоҳлаган алифбоингизга транслитерация қилсангиз бўлади.

Бошқа лотин-кирилл, кирилл-лотин таржимонларидан нима фарқи бор?

Lotin.uz бошқа сайтлардан асосий фарқлари:

  • Транслит(яъни кириллдан-лотинга ва аксинча лотиндан кириллга) жараёнида мавжуд бўлган кўплаб истисно сўзларни ҳисобга олиб, сиз берган матнни мукаммал керакли йўналишда ўгириб беради;
  • Бизнинг сервис сиз берган матнни қайси алифбога ўгириш кераклигини аниқлаб, автоматик kirill дан lotin га, ёки тескарасига ўгириб беради;
  • Транслит қилинадиган матн символлар сони чегараланмаган;
  • Ц ҳарфида жуда кўплаб учрайдиган хатоларни бехато ўгириш имкониятини беради;
  • Мобил қурилмалари, яъни Android ва iOS(iPHONE) тизимларида фойдаланиш жуда қулай;
  • Фонетик ўзгарадиган қўшимчаларнинг бир қисми ҳисобга олинган(тоққа -> tog'ga, боққа -> bog‘ga);

Ўзбек тили кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўгириш пайтида кўп хизматларда бренд номлари ҳам қўшиб таржима бўлиб кетади, сизларда бу муаммо бартараф этилганми?

Lotin.uz хизматида бундай сўзлар учун истиснолар рўйхати мавжуд, ва у кундан кунга ошиб бормоқда. Шунинг учун кўпгина машҳур бўлган брендлар ёки қисқартмалар транслитерациядан бехато ўтади. Агар қайсидир бренд ёки корхона номини истисноларга қўшиш керак бўлса, бренд сўзини устига босиб, "хатолик ҳақида хабар бериш" функцияси орқали юборинг. Биз доимий ривожланиш тарафдоримиз.

Кирилл сўзининг тўғри ёзилиши қандай?

Бу сўз кўп сайтларда ва ёзишмаларда турли хил ёзилади ва ифодаланилади. Масалан: крил, кирил, кирилица, рус ҳарфлари, krill, qiril, qrill, kril, kiril, kirilsa, kirilitsa, kirillsa, krillsa, ruscha harflar ва бошқалар. Бу сўзни энг тўғри ёзилиши: Кирилл ёки Kirill

Лотин сўзининг тўғри ёзилиши эса қандай?

Интернет саҳифаларнинг баъзиларида: Latin, Латин, Латын ва шунга ўхшаш имлода келтирилгани бор. Тўғри ёзилиши: Лотин ёки Lotin.

Шунда барчамиз лотин тилида ёзишамизми?

Йўқ, лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида ёзамиз, ёки кирилл алифбосига асосланган ўзбек тилида ёзишамиз.

Microsoft Word ёки Excel учун транслит программаси(exe) сифатида ишлатсам бўладими?

Ҳозирги кунда, сайтимиз фойдаланувчиларга фақатгина онлайн lotin->kirill ва kirill->lotin алифбосига ўгириш хизматини кўрсатмоқда. Сайтимиз компьютер ёки мобил телефондан фойдаланиш учун жуда қулай қилиб тузилган.

Ўтган ҳафта бир мақоламни кирилл алифбосидан сайтингиз ёрдамида лотин алифбосига ўгирганимда, баъзи сўзларда хатоликлар ҳақида хабар юборган эдим, хўш нима бўлди?

Lotin.uz сайти доимо тирик организмга ўхшаб, ривожланиб ва мукаммалашиб боради. Бу жараёнга албатта бизнинг фойдаланувчиларимизнинг ёрдами бебаҳо. Фойдаланувчилар транслит сервисимиздан фойдаланиб, унга баҳо беришлигиси мумкин ёки "хато ҳақида хабар бериш" функциясини ишлатиб бизга хабар юборишлари мумкин. Бизга юборилган хатолар, мутахассислар билан ўрганилгандан сўнг, сайтга ўзгартиришлар жойлаштирилади.

Lotin.uz сайтидан қачон фойдалансам бўлади?

Сайтимиз 24 соат давомида сизнинг хизматингизга шай. Берган текстларингизни бир зумда лотиндан кириллга ва кириллдан лотинга конвертация(транслитерация) қилиб беради.

Кўп йил бошқа хизматлардан фойдаланиб келганман, лекин уларда истисно сўзларда, ва бошқа қатор хатоликларга дуч келганим туфайли, google орқали бошқа хизматларни излаб Lotin.uz ҳақида яқинда билиб қолдим, сайтингиз қачон очилган?

Сайтимиз 2019 йилдан бошлаб фойдаланувчиларга ўзбек тили транслит хизматини кўрсатиб келмоқда. Шу вақт оралиғида, сайтимизга 923,500 фойдаланувчи кириб, турли хил матнларни транслитерация қилишган. Ва умид қиламизки, ушбу сон фақат ўсиб боради ва барча фойдаланувчиларимизга ёрдам беради.

Сайтингиз жудаям ёқди, сизларга моддий кўмак кўрсатишим учун нима қилишим керак?

Аввалам бор, сайтимиздан фойдаланаётганингиз учун сиздан жуда миннатдормиз. Ҳа, сайтни қўллаб қувватласангиз бўлади, ва барча тўпланган маблағлар сайт ривожи учун қайта тикилади. Бунинг учун 8600 3404 6972 9138 карта рақамига исталган миқдордаги маблағни ўтқазсангиз бўлади.